Фанатлар жамоага ҳужум қилди, бош мураббий шикастланди

Сербия чемпионатида нохуш воқеа содир бўлди. Мамлакат Суперлигасининг тўққизинчи турида “Партизан” ўз майдонида “Црвена Звезда”ни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонлар ашаддий рақиб устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мағлубиятга чидай олмаган “Партизан” мухлислари бош мураббий Александар Станоевичга ҳужум уюштирди.

- Кийим алиштириш хонасида хунук ҳолатлар юз берди. Мухлислар “Партизан”нинг кийим алиштириш хонасига турли буюмлар улоқтириб, ҳужум қилди. Бош мураббий Александар Станоевич шикастланди.

Унинг қошини тепаси, бурнининг усти кесилиб кетди. У жароҳат олди, - деб ёзди Telegraf.rs сайти.

Таъкидлаш  лозимки, ўйиндан олдин ҳам номаълум шахслар “Партизан” стадионда ўт ёқиб, майдонга шиши синиқларини сочиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Улаш Исломов Адашевич
24/09/2024 09:27
Мана ҳақиқий футбол фанатлари.