Расман: "Металлург" Про лигага қайтди

CHERY AUTO

Бекободнинг "Металлург" футбол клуби фаолияти расман қайта тикланди. Мазкур клуб фаолияти 2024 йилда тўхтатилган эди. Орадан икки йил ўтиб, "Металлург" яна Про лигада иштирок этади.

Tecno

Шу муносабат билан махсус тадбир ташкил этилди. Унда ЎФА биринчи висе-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этиб, қуйидагича фикр билдирди:

"Металлург" олдинги мавқеини яна тиклаб, миллий терма жамоага иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришида омад тилайман", — деди Ирматов.

Шунингдек, клуб раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди. Улуғбек Мирзаев бош директор, Илҳом Мўминжонов эса бош мураббий лавозимига тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!