Фақат бугун эмас! "Челси" "Сити"ни сафарда мағлуб этиб, чемпионлик расмиятчилигини кейинроққа қолдирди!

Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Рахим Стерлинг биринчи бўлим сўнгида ҳисобни очди. Унинг голига 63-дақиқада Хаким Зиеш аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Қўшиб берилган дақиқаларда Маркос Алонсо жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, "Аристократлар" очколарини 64 тага етказиб олган ҳолда, 3-ўринга кўтарилиб олди. "Шаҳарликлар" очколари сони 80 талигича қолди. 

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Сити" бугунча чемпионликни нишонлай олмайдиган бўлди!

  • 90+2'

    ГООООООООООООЛ! "Челси" ғалабани илиб кетди!

    Вернернинг жарима майдонига узатган тўпини Алонсо дарвозага киритди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни лондонликлар олдинги чизиқда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Пулишичга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Жезус огоҳлантирилди.

  • 89'

    Маркос Алонсо тўпни олдинга чиқиб кетган Эдерсоннинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 88'

    Жарима майдони ичида Стерлинг йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши лозимлигини айтди.

  • 86'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "шаҳарликлар" ўйинига фаоллик киритди.

  • 84'

    "Сити" тўпни ўзида ушлаб турибди, холос. Футболчилар хавф туғдиришга қийналмоқда.

  • 82'

    Қулай позицияга чиқиб борган Стерлингни Зума тўхтатди. 

  • 81'

    Ҳозиргина майдонга тушган Хадсон-Одои гол урди. Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни бекор қилди.

  • 79'

    Вернер бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 77'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Вернер ета олмади.

  • 76'

    Хаким Зиеш ўрнига Каллум Хадсон-Одои майдонга тушди.

  • 74'

    Зиешнинг узатмасидан кейин Гюндоган тўпни қайтариб юборди.

  • 73'

    Футболчилар бугун индивидуал ҳаракатлар эвазига рақиб ҳимоясини енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 71'

    Агуэро ва Торрес ўрнига Гюндоган ҳамда Фоден ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 68'

    Канте ўз ўрнини Жоржиньога бўшатиб берди.

  • 67'

    Гвардиола шогирдлари тўпни рақиб ярим майдонида ушлаб турибди.

  • 65'

    Голдан руҳланган "аристократлар" фаолликни оширмоқда.

  • 63'

    ГОООООООООООЛ! Хаким Зиеш тарози паллаларини тенглаштирди!

    Жарима майдони чизиғи олдидан Зиеш бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 61'

    Пулишичнинг уринишидан кейин тўп ноаниқ кетди.

  • 59'

    Аспиликуэтанинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 57'

    Томонлар бироз эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда. Ёхуд ҳимоячилар ҳужумчилардан устунлик қиляпти.

  • 55'

    Манчестерликлар тўп назоратини тортиб олди.

  • 53'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Стерлинг 3 рақиби қуршовида тўп йўқотди.

  • 52'

    Зиеш узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 50'

    Иккинчи 45 дақиқаликда тўп назорати лондонликлар томонда бўлиб турибди.

  • 48'

    Хаким Зиешнинг узатмасини Диаш ўтказмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Агуэро?! Пенальтини "паненка" услубида ижро этган Серхио шарманда бўлди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 45+2'

    Жарима майдони ичида Гилмор Жезусга нисбатан қоида бузди. Бу - пенальти!

  • 45+1'

    Андреас Кристенсен жароҳат олган кўринади. Шифокорлар уни майдон ташқарисига олиб чиқишди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Кристенсеннинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Жезус шеригига пас берди. Стерлинг бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 43'

    Хаким Зиешнинг зарбасидан кейин Эдерсон тўпни қайтарди.

  • 39'

    Бўлим сўнгига келиб, тўп назорати бўйича тўлиқ устунлик "шаҳарликлар" томонга ўтди.

  • 37'

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Кристенсен майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 35'

    Стерлинг жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Эдуар Менди ўз ўрнида.

  • 34'

    "Челси" футболчилари рақиб жарима майдони атрофида комбинация уюштирди. Аммо ҳимоячилар бу узоқ вақт давом этишига йўл қўймади.

  • 32'

    Вернернинг голи инобатга олинмади. Тимо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

  • 30'

    Тухель шогирдлари узун паслар билан бир-бирларини тезроқ ва кўпроқ югуришга ундамоқда.

  • 28'

    Хаким Зиеш офсайдда қолиб кетди. Ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 26'

    Стерлинг ва Агуэро бир-бирини тушунмай ҳаракат қилиши натижасида тўп йўқотилди.

  • 24'

    "Аристократлар" бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 23'

    Тўп назорати манчестерликлар томонда бўлиб турибди.

  • 21'

    Тимо Вернер воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 19'

    Канте майдон марказида рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 17'

    Родрининг олис масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

  • 15'

    Қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Эдерсон ушлаб олди.

  • 14'

    Рис Жэймснинг стандартдан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 12'

    Вернерга нисбатан қоида бузган Стерлинг огоҳлантирилди.

  • 10'

    Томонлар анча эҳтиёткор футбол намойиш этмоқда.

  • 8'

    Бенжамин Мендининг уриниши ноаниқ кетди.

  • 6'

    Майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар билан рақибни саросимада ушлаб турибди.

  • 4'

    Ферран Торреснинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан мезбонлар фаолроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!