Фарғонада наслли отларни етиштирувчи мажмуа очилди

Фарғона вилояти Қувасой шахрида ҳар томонлама муҳташам миллий қорабайир наслли отларни кўпайтириш ва боқиш учун мўлжалланган замонавий мажмуа очилди. Ўзбекистон от спорти федерациясидан маълум қилишларича, бу ерда асосан ҳарбийлар ва “Ватанпарвар” тизими ходимлари учун отлар тайёрланади. 

Мажмуа 2,5 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда замонавий дренаж тизимига эга очиқ ва ёпиқ манежлар, соллярий барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Бундай иншоотлар учун сифатли “қум” жуда муҳим. Майдон Навоий вилояти “Жерой”дан келтирилган кварц қуми билан қопланган. Демак, мажмуа нафақат миллий, балки ҳалқаро даражадаги мусобақаларни ташкил қилишни истаган меҳмонларни қабул қила олади.

Учта отхонанинг бири ёш йилқилар учун мўлжалланган, бу ерда отларни сифатли парвариш қилиш учун барча қулайликлар мавжуд. Оғилхонадаги суғоргич, охур ва бошқа барча жиҳозлар чет элдан келтирилган. Спорт ўйинлари учун тўсиқлар мамлакат корхоналари томонидан ҳалқаро стандартларга мос равишда ишлаб чиқарилган.

Ажойиб жониворларнинг мажмуа худудида қулай шароитда бўлиши учун бу ерда махсус бассейн ва қумли от йўрттиргич бор, бу эса бўлажак “ҳарбий отлар”га доимо яхши кўринишда қолишларига кўмаклашади.

Жониворларнинг саломатлигини кузатиш ҳам қийинчилик туғдирмайди, чунки бу ерда барча керакли жиҳозлар (УЗИ аппарати ва қон таҳлили шулар жумласидан) билан таъминланган лаборатория мавжуд.
Очиқ манеж атрофида 180 ўринли трибуна ва олтита шийпонча жойлашган, у ердан майдоннинг ажойиб кўриниши очилади.

“Vodiy Tulporlari” мажмуаси қурилиши “Кварц” АЖ маблағлари эвазига амалга оширилди. Акционерлик жамияти мутахассислари от мажмуаси имкониятларини кенгайтиришни, фаолият жараёнига етакчи иш усулларини тадбиқ қилишни ният қилишган. Масалан, яқин келажакда мажмуадаги отлар Ўзбекистоннинг ажойиб гўшалари бўйлаб саёҳатларида сайёҳларга хизмат кўрсатишга тайёр бўлишади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси З. Мирзаев ва Фарғона вилояти хокими Ш. Ғаниев иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!