Шу йилнинг 28 январь куни Фарғонада анъанавий “Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” халқаро турнири старт олади. Мусобақа 10 февралга қадар давом этади.

Бу йилги баҳслар олдинги йилларга қараганда бошқачароқ регламент асосида бўлиб ўтади. Фарғона вилоят футбол федерацияси томонидан берилган маълумотларга қараганда, бу йилги баҳсларда Ўшнинг “Олой” жамоаси ҳам қанташади. Кучли жамоалар битта гуруҳидан ўрин олишади ва бош соврин учун кураш олиб боришади. Жамоалар ўзаро ўйин ўтказишади ва гуруҳда пешқадам бўлган жамоа бош соврин эгасига айланади.

Жамоаларнинг ўринбосалари ва Про лига иштирокчилари эса икки гуруҳга бўлинган ҳолда эски регламент асосида алоҳида соврин учун курашишади.  Бундан ташқари, турнир ташкилотчилари иккинчи лига жамоаларини алоҳида гуруҳга ажратиб улар орасида ҳам мусобақа ўтказишди режалаштиришган.

Айтганча, бу йил мусобақада қатнашиш истагида бўлган Супер лига ва Про лига жамоалари Фарғона вилоят футбол федерациясига мурожаат этишлари мумкин.

Бош соврин учун курашадиган жамоалар

Қўқон – 1912 (Қўқон)
Цементчи (Қувасой)
Навбаҳор (Наманган)
Олой (Уш, Қирғизистон)
Нефтчи (Фарғона)
Машъал (Муборак)

Махсус кубок учун курашадиган жамоалар
Қўқон-1912-2
Цементчи -2
Навбаҳор-2
Олой -2
Машъал-2
Андижон (Андижон)
Норин (Ҳаққулобод)
Ёзёвон лочинлари (Ёзёвон)
Истиқлол (Фарғона)
Шаҳрихон (Шаҳрихон)
Ўз Тонг Хонг Ко (Андижон)
Ифтихор (Олтиариқ)
Тошлоқ (Тошлоқ)
Турон (Яйпан)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98