Фарҳод Абдуллаев ОФКнинг нуфузли семинарларида инструктор сифатида иш олиб боради
Ads

ФИФА ва ОФК ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳамда мутахассисларига юксак ишонч билдираётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Хусусан, ҳамюртимиз ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Осиё Футбол конфедерацияси томонидан ўтказиладиган нуфузли семинарларга таклиф этилди. Жумладан, келаси йилнинг 14-15 февраль кунлари ҳакамлар назоратчилари учун, 16-18 февраль кунлари инструкторлар учун семинарлар ўтказилади. Шунингдек, 20-24 февраль кунлари ОФКнинг ёш ҳакамлари учун ташкиллаштирилган ўқув-курсларининг 2-модули бўлиб ўтади.

Фарҳод Абдуллаев ушбу семинар ва курсларнинг барчасида инструктор сифатида фаолият олиб боради.