Фарҳод Бекмуродов "Қўқон-1912" билан хайрлашди

Хабарингиз бор, “Қўқон-1912” жамоаси ҳам янги мавсум учун тайёргарлигини бошлаган. Таркибда эса ўзгаришлар юз бермоқда. Бир қатор ўйинчилар таклиф этилди ва бу жараён давом этяпти. Шу билан бирга клубни тарк этаётган футболчилар ҳам бор. Бунгача айрим ўйинчиларни “Қўқон-1912”ни тарк этгани ҳақида хабар бергандик.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, бугун жамоанинг яна бир етакчиларидан бири ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов ҳам қўқонликлар билан хайрлашди. Боз устига футболчининг шартномаси ҳам ниҳоясига етган.

Фарҳод ўтган мавсумда “Қўқон-1912” сафида Суперлигада 20 та учрашувда майдонга тушди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 2 та беллашувда иштирок этганини қўшимча қилиш жоиз.

Бекмуродов янги мавсумни қайси клубда бошлаши тез орада маълум бўлади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!