Фарҳод "Эвертон"га Бэйл ва Рэмзини олиб келмоқчи
“Эвертон” мавсумлар оралиғида ўз таркибини анча кучайтириб олишни мақсад қилган. Аниқроғи, мерсисайдликлар “Ювентус” хавбеки Аарон Рэмзи ҳамда “Реал” вингери Гарет Бэйлни сотиб олишмоқчи.
90min.com тарқатган хабарга қараганда, ушбу икки уэльслик футбол юлдузларини шахсан жамоа президенти Фарҳод Мошири “Гудиссон Парк”да кўрмоқчи. Эронлик миллиардер шу тариқа “Эвертон”нинг аввалги мавқеини тикламоқчи. Ўз навбатида Рэмзи ҳам, Бэйл ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
29 ёшли Рэмзи жорий мавсум “Ювентус” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери 35 млн еврога баҳоланмоқда.
“Реал” сафида 18 та ўйинда иштирок этган 30 ёшли Бэйл ҳисобида эса 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма мавжуд. Унинг бозор нархи 40 млн еврони ташкил этмоқда.
Фикрлар