Фати муваффақиятли операция қилинди. Шифокорлар унинг қачон соғайишини маълум қилди

"Барселона" ҳужумчиси Анссумане Фати жароҳат олган тиззасидан муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ҳужумчи тез орада даволаниш курсларини бошлайди. Шифокорларнинг айтишича, 18 ёшли испаниялик футболчи 4 ойдан сўнг майдонга қайтиши мумкин.

“Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Фати шу кунгача асосий жамоада 43 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!