Файзуллаев ассист қайд этган ўйиндан сўнг "Башакшехир" мураббийи футболчиларни танқид қилди

CHERY AUTO

Туркия кубогининг "A" гуруҳи доирасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу турда "Истанбул Башакшехир" ўз майдонида "Болуспор" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунга қарамай, баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нури Шоҳин жамоасининг кўрсатган ўйинидан мамнун эмаслигини таъкидлади.

Tecno

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, аммо намойиш этилган ўйиндан қониқмадим. Футболчиларнинг ҳаракати ва профессионаллигидан розиман. Бироқ уларга тўлиқ ишонаман.

Футболчилар аста-секин оптимал спорт формасига кириб бормоқда. Суперлига ва Туркия кубоги биз учун бирдек муҳим. Чемпионатдаги ижобий натижаларни давом эттиришни истаймиз ва олдимизга қўйилган мақсадлар учун охиригача курашамиз", — деди мутахассис.

Маълумот учун, мазкур беллашувда ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Шунингдек, Файзуллаев ушбу учрашувда голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!