Файзуллаев: Ҳеч қачон спиртли ичимлик ичмаганман!

Chery Tigo 7 PRO

Аббосбек Файзуллаевнинг терма жамоаларимиз сафида халқаро майдондаги иштироки ўзбекистонлик футбол ишқибозларини хушнуд этмоқда.

20 ёшли футболчимиз Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида Элдор Шомуродовнинг йўқлигини билдирмади ва терма жамоанинг етакчиси сифатида ўйнай олишини исботлаб қўйди.

Кейинроқ, 23 ёшгача футболчилар иштирокидаги Осиё кубогида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига катта ёрдам берди. Тимур Копадзе шогирдлари қитъа биринчилигида кумуш медалларни қўлга киритиб, мамлактимиз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди.

Аббосбек Файзуллаев журналистлар билан суҳбатда Париж Олимпиадаси йўлланмаси қандай нишонлангани ва ҳиссиётлари ҳақида гапирди.

Sports.uz портали ушбу суҳбатни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

— Олимпия ўйинларига йўлланма олганда нималарни ҳис қилдинг?

— Бу ҳар бир футболчи учун катта қувонч, айниқса, ўзбек халқи учун. Биз илк бор Олимпия ўйинларига чиқдиқ – ҳар биримиз бундан фахрланишга лойиқмиз.

Бу фаолиятимдаги энг улкан ҳиссиёт бўлди.

— Уни нима билан таққослаш мумкин?

— 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирокида ўтказилган Осиё чемпионатидаги ғалаба ва жаҳон чемпионати йўлланмаси билан қиёслаш мумкин. Ўшанда ҳам шунга ўҳшаш ҳиссиётларни туйгандик. Қачон совринларни қўлга киритсам, мазза қиламан.

— Олимпиада йўлланмасини қандай нишонладинглар?

— Кўп расқга тушдик, куйладик. Автобусда ҳам, кийим алмаштириш хонасида ҳам шундай бўлди.

— Алкоголь?

— Йўғе, нималар деяпсиз! Бизда бу масалага жиддий қаралади. Умримда ҳеч қачон спиртли ичимлик татиб кўрмаганман, режамда ҳам йўқ. Ўзим ҳам хоҳламайман, эътиқодим ҳам йўл қўймади.

— Олимпиада Россия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсумига тўғри келади. Бу масалани ЦСКА билан муҳокама қилдингми, клуб сени қўйиб юборишга тайёрми?

— Ҳали бу борада гаплашганимиз йўқ. Чунки ҳозир фақат ҳордиқ чиқармоқчиман. Мавсум давомида деярли таътил бўлмади – жуда чарчадим.

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозиргача 15 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида эса, 14 та беллашувда ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.

Бу мағлубият Файзуллаев учун аламли бўлди

Файзуллаев кутилмаган "синов"ни қандай енгиб ўтди?

Шомуродов бўйича янги музокара бўлади!

Файзуллаев бир поғона кўтарилди

Легионеримиз Парижда чемпион бўлмоқчи!

Ўзбекистонда туғилган футболчи “Евро-2024”да иштирок этади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
23/05/2024 23:14
Яша Аббос, хеч качон ичкилик ичма, факат олга