Ўзбекистонда туғилган футболчи “Евро-2024”да иштирок этади
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 14 июндан 14 июлгача ушбу мамлакатнинг ўзида ўтказиладиган Европа чемпионатида иштирок этиш учун миллий терма жамоа таркибини эълон қилди.
Бу галги мусобақага Брантд, Хуммельс, Горецка каби машҳур ўйинчилар жалб қилинмайдиган бўлди.
Юлиан Нагельсманн қитъанинг энг нуфузли мусобақасида қатнашадиган чарм тўп усталари қаторида Ўзбекистонда туғилган Вальдемар Антонни ҳам киритди.
“Штутгарт” ҳимоячиси илк маротаба жорий йилнинг март ойида Германия терма жамоасидан чорлов олган эди. Мураббийлар штабининг ишончини оқлаган футболчига нуфузи мусобақада қатнашиш имконияти берилмоқда.
Германия терма жамоасининг Европа чемпионати учун тақдим этган таркиби қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабонлар:
Мануэль Нойер (“Бавария”), Оливер Бауман (“Хоффенхайм”), Александр Нюбель (“Штутгарт”), Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”, Испания);
Ҳимоячилар:
Вальдемар Антон, Максимилиан Миттельштедт (“Штутгарт”), Бенжамин Хенрихс, Давид Раум (“Лейпциг”), Йозуа Киммих (“Бавария”), Робин Кох (“Айнтрахт”, Франкфурт), Антонио Рюдигер (“Реал”, Мадрид, Испания), Нико Шлоттербек (“Боруссия”, Дортмунд), Жонатан Та (“Байер”);
Ярим ҳимоячилар:
Роберт Андрих, Флориан Вирц (“Байер”), Крис Фюрих (“Штутгарт”), Паскаль Гросс (“Брайтон”, Англия), Илкай Гюндоган (“Барселона”, Испания), Тони Кросс (“Реал”, Мадрид, Испания), Жамол Мусиала, Александр Павлович, Лерой Сане (“Бавария”);
Ҳужумчилар:
Максимилиан Байер (“Хоффенхайм”), Никлас Фюллькруг (“Боруссия”, Дортмунд), Кай Хаверц (“Арсенал”, Лондон, Англия), Томас Мюллер (“Бавария”), Дениз Ундав (“Штутгарт”).
Эслатиб ўтамиз, Антон асли Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. У 2013 йилда "Ганновер" академиясига бориб қўшилган ва 2020 йилда "Штутгарт"га кўчиб ўтганди.
Жорий мавсумда Антон барча турнирларда 36 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
Вальдемар Германия терма жамоасидаги дебютини Франция терма жамоасига қарши ўтказилган сафар учрашувида нишонлаган.
Фикрлар