Файзуллаев мухлисларига хушхабар!

Chery Tigo 7 PRO

Европанинг аксарият лигаларида чемпионатлар якунланган ва мутахассислар мавсумни таҳлил қилиш билан банд.

Россиянинг энг нуфузли нашрларидан бири – “Чемпионат” Премьер-лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари иштирокида сўровнома ташкил қилиб, мавсумнинг энг кучли ёш футболчиларини аниқлади.

Ушбу номинация бўйича совринга 21 ёш ва ундан кичик футболчилар даъвогарлик қилди. Қоидага кўра, чемпионат бошланган даврда ўйинчининг ёши 21 дан ошмаган бўлиши керак. Мавсум давомида ёши 22 га етган ўйинчилар ҳам даъвогарлар сафига киритилади.

Сўровномада иштирок этган мураббий ва сардорлар ўзлари энг кучли деб билган ёш футболчиларни бешта ўринга тақсимлаб чиқишди.

Биринчи ўринга – 6 балл;

Иккинчи ўринга – 4 балл;

Учинчи ўринга  – 3 балл;

Тўртинчи ўринга  – 2 балл;

Бешинчи ўринга –  1 балл берилди.

Премьер-лига жамоалари сардорлари танлаган кучли бешлик қуйидагича кўриниш олди.

Премьер-лига жамоалари бош мураббийлари танлаган кучли бешлик қуйидагича кўриниш олди.

Сўровнома якунига кўра, ЦСКАдаги легионеримиз Аббосбек Файзуллаев жами 39 балл билан кучли учликдан жой олди.

Ғолиблик “Динамо” (Москва) ҳужумчиси Константин Тюкавинга насиб қилди. Иккинчи ўрин мавсумни “Крилья Советов”да ўтказиб, ёзда “Локомотив”га кўчию ўтган Никита Салтиковга насиб қилди.

Рейтингдан ўрин олган футболчилар ўзларининг кумирлари ҳақидаги саволларга жавоб берди. Аббосбек Файзуллаев қуйидагича фикр билдирди.

Болалигимдан “Барселона”  ва Мессининг ўйинларини томоша қилардим, менга Лионелтнинг ўйинини, майдонни кўришини, рақибларини алдаб ўтишини кузатиш жуда ёқарди. Месси футболдаги кумирим эди.

Менда Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Фернандо Торреснинг футболкалари бор. Лекин ҳар доим Европа топ-клубида ўз фамилиям кўрсатилган футболка кийишни истаганман. Мен кимгадир ўхшашни хоҳламайман.  

Лекин топ даражадаги ўйинчиларни кузатиб, улардан ҳар доим нималарнидир ўрганам, баъзан уларнинг финтлари ва ҳаракатларини ўйинларда қўллаб-кўришга уринаман, - деди Аббосбек Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор”дан Москванинг ЦСКА клубига ўтган йили августда 500 минг евро эвазига кўчиб ўтган эди. 20 ёшли футболчи қисқа фурсатда “армиячилар”нинг асосий ўйинчисига айланди. Мавсумда давомида энг кўп гол урган жамоанинг аксарият ҳужумчилари айнан ўзбек легионери орқали ташкил этилди.

Аббос легионер мақомидаги дастлабки мавсумидаёқ Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти бўлди.

Файзуллаев чемпионатда 22 та баҳсда “Ростов”, “Динамо Москва”, “Факел” ва “Рубин” дарвозаларига жами тўртта гол киритди ва жамоадошларига ўн битта голли пас узатди.

Истеъдодли ҳужумкор футболчимиз Россия кубоги мусобақасида 10 маротаба майдонга тушиб, “Балтика” дарвозасини ишғол қилди ва яна учта голли пас билан жамоасини финалга чиқишига ёрдам берди.

Бир мавсум давомида Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи бир неча баравар кўтарилиб, бугунги кунда 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу борада ҳамюртимиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.

ПСЖ футболчиси Файзуллаевни 2-ўринга қўйди

 

Бразилиялик футболчи Файзуллаевнинг имкониятларига баҳо берди!

 

Файзуллаевни суперклубга тавсия қилишди

 

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ali76767676
08/07/2024 21:35
Яна Пахтакорни кушишибди. Булди унутларинг Пахтакорлайвермасдан Узбек футболчиси деса тугри буларди. Качон Файзуллаев тугрисида езилса Пахтакор Пахтакор. Масалан уй сотиб олсанг мани уйим дейсанми еки аввалги эгасиники дейсанми булдида энди. Пахтакор Файзуллаевни сотиб пулни еб булди. Тугадида булди Пахакорни кушавермаларинг Файзуллаев тугрисида гап кетаетганда. (Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор”дан Москванинг ЦСКА клубига ўтган йили августда 500 минг евро эвазига кўчиб ўтган эди) Кейин кучиб утмаган сотилган дейилади. Файзуллаев тугрисида езаетган Журналистлар каерда журналистикага укиган булсанг кайтадан укиларинг бундан ташкари Фаросат илмини хам урганларинг.
Ishoq Ruziev
09/07/2024 12:06
Global muammoni olib chiqibsz
Ko'pchilik xorazm, aral yo zomindan chiqgan b6lsa kerak deb 6ylashadi