ПСЖ футболчиси Файзуллаевни 2-ўринга қўйди

Россия футболи кенг ёритиб келаётган “Чемпионат” нашри якунланган мавсумнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаш учун сўров ташкил қилди.

Сўровномада Россия чемпионатида иштирок этган жамоаларнинг бош мураббийлари ва сардорлари овоз беради.

Совринга 21 ёш ва ундан кичик футболчилар даъвогарлик қилади. Қоидага кўра, чемпионат бошланган даврда ўйинчининг ёши 21 дан ошмаган бўлиши керак. Мавсум давомида ёши 22 га етган ўйинчилар ҳам даъвогарлар сафига киритилади.

Сўровномада вице-чемпион – “Краснодар” номидан жамоа сардори ва дарвозабони Матвей Сафонов иштирок этди. Маълумки, Сафонов чемпионат якунланиши билан ПСЖ сафига кўчиб ўтди. Париж клуби Россиянинг бугунги кундаги энг зўр дарвозабони учун 20 миллион евро миқдори бадал пули тўлади.

Матвей Сафонов “Чемпионат” нашри сўровномасида қуйидаги беш футболчини эътироф этди.

1-Константин Тюкавин (“Динамо” Москва)

2- Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА Москва)

3- Никита Салтиков (“Локомотив” Москва)

4-Кирилл Шетинин ( “Ростов” Ростов)

5- Кирилл Кравцов (“Сочи” Сочи)

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА клуби ҳужумкор футболчини ўтган йилнинг август ойида 500 минг евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган эди.

20 ёшли футболчи қисқа фурсатда “армиячилар”нинг асосий ўйинчисига айланди. Мавсумда давомида энг кўп гол урган жамоанинг аксарият ҳужумчилари айнан ўзбек легионери орқали ташкил этилди.

Аббос легионер мақомидаги дастлабки мавсумидаёқ Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти бўлди.

Файзуллаев чемпионатда 22 та баҳсда “Ростов”, “Динамо Москва”, “Факел” ва “Рубин” дарвозаларига жами тўртта гол киритди ва жамоадошларига ўн битта голли пас узатди.

Истеъдодли ҳужумкор футболчимиз Россия кубоги мусобақасида 10 маротаба майдонга тушиб, “Балтика” дарвозасини ишғол қилди ва яна учта голли пас билан жамоасини финалга чиқишига ёрдам берди.

Бир мавсум давомида Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи бир неча баравар кўтарилиб, бугунги кунда 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу борада ҳамюртимиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.

 

Бразилиялик футболчи Файзуллаевнинг имкониятларига баҳо берди!

 

Файзуллаевни суперклубга тавсия қилишди

 

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rosil hoja Gaffarov
09/07/2024 07:04
Fayzullayev haqidagi mavzularni òqisam, doim kònglim kòtariladi