Файзуллаев ўзига келди!

Chery Tigo 7 PRO

Россия Премьер-лигасининг 23-турида ЦСКА ўз майдонида “Факел”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 36 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Энди “армиячилар”ни учинчи поғонани эгаллаб турган “Динамо” билан орасини атиги икки очко ажратиб турибди.

Владимир Федотов шогирдлари қолган учрашувларда ғалаба қозонишни давом эттирадиган бўлса, янада юқорироқ кўтарилиш имконияти бор. Чунки дастлабки икки ўринни эгаллаб турган “Зенит” ва “Краснодар” билан очколар фарқи унчалик катта эмас ва бу жамоалар ҳам барқарор ўйин кўрсата олаётгани йўқ.

Эътиборли жиҳати – “Факель” билан ўйинда Аббосбек Файзуллаев тўп киритиб, ўз ҳисобига мавсумдаги учинчи голини ёздириб қўйди. Осиё кубогидан кейин ЦСКАда захирага ўтириб қолган легионеримиз яна бошланғич таркибдаги жойини қайтариб олди. 

Россия футболи экпертлари ўзбек легионерининг ўйинидаги ижобий ўзгаришларга ўз баҳосини берди.

Sports.uz портали экспертларнинг 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилади.

Валерий Масалитин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:

Биринчи бўлимдаги шиддатли ўйин майдонда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди. Бу ЦСКАнинг жорий йилдаги энг мазмунли ўйини бўлди. Аббосбек Файзуллаев ўйини ҳақида нима дейиш мумкин? Унга бироз оғир.

Осиё кубогидан қайтди, табиийки, унга ҳам жисмоний ҳам руҳий жиҳатдан тўлиқ тикланиб олиш учун вақт керак. Аббос ҳали ёш йигит, бунақа юкламаларни катта ўйинчиларнинг  ҳаммаси ҳам кўтара олмайди. Бироз танаффус қилди ва энди секин-аста ўзига келяпти, биро ҳали ўзининг оптимал даражасига чиққани йўқ.

Бу галиги учрашувда кутилмаган ҳаракатлари, аниқ паслари, голи билан ажралиб турди, аммо барибир унга яна вақт керак.

Александр Гришин, ЦСКАнинг собиқ футболчиси:

Мен Файзуллаевга Осиё кубогидан кейин бироз дам беришганини тушуниб етдим. У халқаро миқёсда кўп ўйин ўтказди ва ЦСКАнинг мавсум олди тайёргарлигида тўлиқ иштирок этмади. Шунинг учун ҳам бирдан ўйнаб кетиш жуда қийин ва мураббийлар Файзуллаевга бироз ҳордиқ чиқариш учун имконият яратиб берди. Балки функционал ҳолати шуни тақозо этгандир.

Ҳозир иккита охирги учрашувда яхши ўйнади ва бу бизга умид бағишлайди. Аббосбек креатив футболчи, ЦСКА қанотдан уюштириладиган ҳужумларни айнан Файзуллаев ёрдамида ташкил қилмоқда. Бу гал унинг ўзи ҳам чиройли гол уришга эришди. Формасини тиклаяпти. Ўйлашимча, олдиндаги учрашувларда ҳам бошланғич таркибда майдонга тушади.

ЦСКА футболчилари Премьер-лигадаги навбатдаги учрашувини ҳудди ўзлари сингари 36 очко жамғарган “Локомотив”га қарши ўтказади. 13 апрелга белгиланган ўйинга “темирйўлчилар” мезбонлик қилади.

Раньери ўйинда бурилиш ясаган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Шомуродовнинг бир ўзи рақиб ҳимоясини титратди. Легионеримиз ўйини қандай баҳоланди?

Гол урган Яхшибоев жамоасини чемпионлик курашига қайтарди, ўзи эса...

Гол урган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди? Аббос учрашувдан кейин нималар деди?

Файзуллаев супергол уриб, юбилей ғалабани таъминлади

Шомуродов бошқа даражадаги футболчи. Элдорга юқори баҳо беришди!

Легионеримиз “сир”ни очмадиЎзбекистон ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган ишни уддалаши керак

Шомуродовга имкон берилмаяпти

Ҳасанбой Дўсматов “даҳшатли” рейтингда биринчи!

Мадримовни машҳур боксчи рингга чақиряпти. У Исроилнинг чемпионлик камарига кўз тикди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
08/04/2024 14:24
Динамодан утиши мумкин лекин Зенит етолмайти аникку ким чемпион булиши езманглар хар хил нарсаларди Зенит чемпион булади