Мадримовни машҳур боксчи рингга чақиряпти. У Исроилнинг чемпионлик камарига кўз тикди

Австралиялик профессионал боксчи Тим Цзюнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган промоутер Жорж Руиз мижози WBA йўналиши бўйича биринчи ўрта вазн жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан жанг қилмоқчи эканини айтди.

- Тим Цзю ва биз Мадримов билан Австралияда жанг қилишни истаймиз. Исроил WBA чемпионлик камарини ютгани боис, у билан Европада ҳам учрашишга тайёрмиз. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, ҳозир асосий мақсадимиз Себастьян Фундора билан реванш жангига эришиш. Агар яна бошқа вариантлар бўлса, муҳокама қилишга тайёрмиз, - деди Жорж Руиз.

Тим афсонавий боксчи, мутлақ жаҳон чемпиони Константин Цзюнинг фарзанди ҳисобланади. У профессионал боксдаги фаолиятини 2016 йили бошлаб, кетма-кет ғалабаларни нишонлаган.  Австралия шарафини ҳимоя қилаётган 29 яшли чарм қўлқоп устаси 24 та жангни ўз фойдасига ҳал қилган ва шулардан 17 тасини муддатидан олдин якунлаган.

Цзю фаолияти давомида жиддий рақибларни мағлубиятга учратиб, турли даражадаги чемпионлик камарларини қўлга киритган. Хусусан, 2023 йилнинг 15 октябрида Брайан Мендоса устидан зафар қучиб, WBO жаҳон чемпионлиги камарини ўзиники қилди.

30 март куни Тим АҚШда WBC ва WBO йўналиши бўйича чемпионлик камарлари учун ўтказилган беллашувда Себастьян Фундорага очколар ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу австралиялик боксчининг фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.

Тим Цзю асосан Австралиядаги жангларда иштирок этади. У атиги икки маротаба профессионал бокс маркази ҳисобланган АҚШда рингга кўтарилган ва улардан бирида рақибига имкониятни бой берди.

Исроил Мадримов профессионал рингдаги фаолиятини 2028 йили бошлаган. Ҳамюртимиз деярли барча жангларини катта рингда кўп ғалаба қозонган ва рейтинги юқори бўлган рақибларга қарши ўтказди.

Тўққизта ғалаба (6 та нокаут) ва битта дуранг қайд этган хивалик чарм қўлқоп устаси 2024 йилнинг 8 март куни 11 жангини WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказди.

Саудия Арабистонида ўтказилган чемпионлик жангида ҳамюртимизга россиялик енгилмас боксчи – кетма-кет 25 та жангда ғолиб чиққан (13 та нокаут) Магомед Курбанов рақиблик қилди.

12 раунд этиб белгиланган тўқнашувнинг 5-раундида Исроил техник нокаут эвазига зафар қучди ва чемпионлик камарини қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов “даҳшатли” рейтингда биринчи!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sports 55
04/04/2024 10:51
Камари йук пайт жанг сураши таббийхол. Исроил камарларни бирлаштиришии керак
&
Hazon
04/04/2024 09:52
2028-yilda professional boksni boshlagan lekin 2024-yil chempionlik kamarini yutgan qoysanglarchi
&
Abrorm
04/04/2024 07:28
Faoliyatini 2028 yilda bowlagan