Гол урган Файзуллаевнинг ўйини қандай баҳоланди? Аббос учрашувдан кейин нималар деди?

Россия Премьер-лигасининг 23-турида ЦСКА футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида “Факел” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мамлакат чемпионатлари тарихида 100-йирик ҳисобдаги ғалабасини нишонлади.

Учрашув қаҳрамонларидан бири беллашувда “армиячилар”нинг учинчи голини киритган Аббосбек Файзуллаев бўлди.

Статистикага ихтисослашган “Whoscored” портали ҳамюртимизнинг баҳсдаги ҳаракатларини 7,7 баллга лойиқ кўрди.

Ўйиндан кейин Аббосбек Файзуллаев  оммавий ахборот воситалари журналистларининг берган саволларига жавоб қайтарди.

— Жамоага тўлиқ мослашиб бўлдингми?

— Ҳа, терма жамоага кетганим учун бироз танаффус бўлди, кейин спорт формамни тикладим ва ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳар доим жамоамга ёрдам беришни истайман.

— Ўзбекистонда сени яна терма жамоага чақиришмоқчилигини, лекин ЦСКА қўйиб юбормаётганини айтишяпти. Бу ҳақда эшитдингми?

— Ҳа, музокаралар давом этаётганини ҳам эшитдим. Юртимга ёрдам бериш учун ҳар доим тайёрман. Агар қўйиб юборишса, ўйнай келаман.

— Аввалги учрашувларда нега очко йўқотдинглар?

— Айрим учрашувларда диққатни жамлай олмадик, лекин ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун чиқамиз.

— Мавсум охирида ЦСКА қайси ўринни эгалласа қониқиш ҳосил қиласан?

— Топ‑3.

— Мамлакат кубогини ютиш муҳимми ёки кучли учликка кириш?

— Мавсумни кубокни қўлга киритган ҳолда якунлаш ёқимлироқ.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев легионер сифатида илк мавсумини ўтказмоқда.

Ўтган йилнинг августида ЦСКА сафига кўчиб ўтган ҳужумкор футболчимиз Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 23 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига учта гол ва тўққизта ассист ёздириб қўйди.

Москвалик “армиячилар” Премьер-лигада юқори ўринлар учун курашмоқда. Россия кубогида эса, ярим финал босқичида иштирок этмоқда.

ЦСКА футболчилари навбатдаги учрашувини Премьер-лиганинг 24-турида асосий рақобатчиларидан ҳисобланган “Локомотив”га қарши ўтказади. 13 апрелга белгиланган беллашув рақиб майдонида бўлади.

Файзуллаев супергол уриб, юбилей ғалабани таъминлади

Шомуродов бошқа даражадаги футболчи. Элдорга юқори баҳо беришди!

Легионеримиз “сир”ни очмадиЎзбекистон ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган ишни уддалаши керак

Шомуродовга имкон берилмаяпти

Ҳасанбой Дўсматов “даҳшатли” рейтингда биринчи!

Мадримовни машҳур боксчи рингга чақиряпти. У Исроилнинг чемпионлик камарига кўз тикди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!