
Файзуллаев Уругвайга қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Қувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур баҳсда жароҳат олган Аббосбек Файзуллаев Уругвайга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда ЎФА расмий канали хабар берди.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Қувайтга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг шифокорлар тавсиясига кўра, Файзуллаев Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юбораши маълум бўлди. Футболчимизга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз", — дейилади ассотсиация баёнотида.
Маълумот учун, 13 октябрь куни Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Фикрлар