"Файзуллаев ва Ҳусанов "Ризеспор"га келмайди" - туркиялик мухлислар ўзбек футболчиларини муҳокама қилди

Туркиялик футбол мухлисларининг ўзбек футболчиларига бўлган фикри жуда ҳам ижобий кўринмоқда. 

Жумладан, "Forza" никли "Х" фойдаланувчиси Азизбек Тўлқинбековнинг "Трансфермаркт" порталидаги профилини ўз саҳифасига жойлаштириб қўйидаги фикрларни ёзиб қолдирди: 

"Рисепсор сўнгги пайтларда яхши ишлаётган Ўзбекистон бозорида алоқаларни доимий йўлга қўйиш керак", дея фикр билдириб, "Ризеспор" клуби бошқарув аъзоси саҳифасини белгилаб қўйди. 



Ушбу фикрга жавобан "Matthias A" никли "Х" фойдаланувчиси: 

- Аббосбек Файзуллаев 8/10 ўйнайдиган жуда юқори савияли футболчи.

- Абдуқодир Хусанов юқори савияли ҳимоячи.

- Амирбек Саидов ва Лазизбек Мирзаев ёш истеъдодли ўзбеклар.

- Мен сизга ушбу 4 ўйинчини тавсия қиламан", - дея қўшимча қилди. 



Forza: "Файзуллаев ва Хусанов барибир “Ризеспор”га келмайди, Саидов ва Мирзаевни эса билмадим, лекин "Леганес" "улоқни олди". 

 "Matthias A": Турк клублари Европадан олдинроқ Марказий Осиё, Кавказ ва Яқин Шарқдаги иқтидорларни кашф этиши ва уларни арзон нархга сотиб олиши керак.

Бу футболчиларни 60-100 минг евро эвазига Сербия ва Испания лигаларига бормасдан Туркия орқали Европага трансфер қилиш керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!