Файзуллаев янги мураббий машғулотига боради
Келаси мавсум Россия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун кураш олиб боришни мақсад қилган ЦСКА тайёргарликни бошлади.
Таътилдан қайтган футболчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, биринчи ўқув-машғулот йиғинига жалб этилди. “Армиячилар” янги мавсумга тайёргарлик Новогорск шаҳридаги спорт базасида бошлайди.
Жамоани чемпионатга янги бош мураббий Марко Николич тайёрлайди. Сербиялик мутахассис аввалги бош мураббий Владимир Федотовнинг ўрнини эгаллади. Николич бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхатини тузди.
Таркиб билан танишинг:
Дарвозабонлар:
Игорь Акинфеев, Владислав Тороп, Илья Помазун, Данила Боков, Николай Баровский.
Ҳимоячилар:
Илья Агапов, Виллиан Роша, Игорь Дивеев, Милан Гаич, Келлвен, Данил Круговой, Михаил Рядно, Матвей Лукин, Мойзес, Амирхоссейн Риванди, Вадим Чурилов.
Ярим ҳимоячилар:
Иван Обляков, Виктор Давила, Виктор Мендес, Саша Зделар, Максим Мухин, Аббосбек Файзуллаев, Егор Ушаков, Кристиян Бистрович, Матвей Кисляк, Кирилл Глебов, Артём Бандикян, Ренат Голибин.
Ҳужумчилар:
Фёдор Чалов, Тамерлан Мусаев, Артём Шуманский, Адольфо Гайч, Владислав Яковлев, Максим Сидельников.
Таъкидлаш жоизки, айрим ўйинчилар йиғинга кечроқ қўшилади. Хусусан, Россия терма жамоаси машғулотларига жалб қилинган Фёдор Чалов, Иван Обляков ва Игорь Дивеев 25 июнь куни клуб ихтиёрига етиб боради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Туркманистон ва Эрон терма жамоаларига қарши ўтказган учрашувларида қатнашган Аббосбек Файзуллаев биринчи йиғинга бир ҳафта кеч – 27 июнда қўшилади.
Инфекция юқтириб олга Виктор Мендесга ҳали шифокорлар жамоага қўшилишга рухсат бергани йўқ. Шунингдек, Виктор Давила Чили терма жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этаётгани боис, “армиячилар” билан бирга эмас.
Ўтган мавсум асосий таркибга кира олмаган Владимир Шайхутдинов ҳамда Сид Аҳмад Айссауи ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўзларига янги жамоа топишлари тавсия қилинди. Улар келаси чемпионатда ижарага юборилади.
Жароҳатини даволатаётган Егор Ушаков биринчи ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб юборади. Агар унга шифокорлар рухсат берса, иккинчи йиғинга етиб келади.
"Пахтакор" тарбияланувчиси бўлган Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафига ўтган йили августда қўшилган эди. Россиядаги дебют мавсумида жами 32 та учрашувда қатнашиб, бешта гол ва 14 та ассист муаллифи бўлган легионеримизнинг трансфер суммаси 6 миллион еврога кўтарилди.
Айни пайтда 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча манбалар Аббосбек Файзуллаевга “Бавария”, “Парма” ва “Вильярреал” каби клублардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Шомуродов жамоасиз қолмайди!
“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти
Ўзбек футболчилари Европа Чемпионлар лигасида порлаши кутиляпти...
Ҳусановнинг жамоадоши Мбаппенинг бурнини синдирганидан кейин нималар деди?
Фикрлар