Файзуллаев "Зенит" устидан қозонилган ғалабадан ҳақида нималар деди?

CHERY AUTO

ЦСКА сафида ўйнаётган легионеримиз Аббосбек Файзуллаев "Зенит"га қарши бўлиб ўтган Россия Кубоги РПЛ Йўли финал жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Учрашув 2:0 (пенальтилар сериясида 4:3) ҳисобида якунланди. Икки ўйин натижасига кўра, суперфинал йўлланмасини "армиячилар" қўлга киритди.

— "Зенит"дан ўч олиш муҳим бўлдими? Ҳозир энг муҳими – бу ғалаба. Биз финалдамиз, барча мухлисларимизни табриклайман. Улар – ажойиб, — деди Файзуллаев учрашув якунлангач.

Россия Кубоги суперфиналида ЦСКАга рақиб бўладиган жамоа, "Спартак" – "Ростов" ўртасидаги баҳс ғолиби бўлади. Учрашув 15 май куни Москвада бўлиб ўтади. Ҳозирги амалдаги Россия Кубоги соҳиби Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ҳисобланади. Ўтган йилги суперфиналда улар Калининграднинг "Балтика" жамоасини мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!