Файзуллаевнинг устозини кўзини ким кўкартирди? (фото)
ЦСКА бош мураббийи Марко Николич Россия Премьер-лигасининг 12-туридан ўрин олган Махачқалъанинг “Динамо” жамоаси билан ўйинга кўзи кўкарган ҳолда келгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Буни қуйидаги суратдан ҳам кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, ЦСКА машғулотларидан бирида футболчилардан бири сербиялик мураббийга урилиб кетган. Оқибатда Николичнинг кўзи кўкарган. Бу ҳолат бир неча кун аввал юз берган ва ҳали жароҳат излари тарқалиб улгурмаган.
Марко Николич Россиядан ташқари Сербия, Венгрия ва Бирлашган Араб Амирликлари жамоаларида мураббий сифатида фаолият юритган. Илгари Россия Премьер-лигасида “Локомотив”ни бошқарган тажрибали мутахассис ЦСКАни ўтган ёз қабул қилиб олган эди.
Фикрлар