Фазлиддин Эркинбоев ва Сабиржан Аккаликов ўртасидаги ярим финал жанги бекор қилинди
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг чорак финалида 9 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.
Бугунги ярим финал доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган, -75 кг вазндаги Фазлиддин Эркинбоев ва қозоғистонлик Сабиржан Аккаликов иштирокидаги баҳс Фазлиддиннинг қўлидан олган жароҳати сабабли ўтказилмайдиган бўлди.
Боксчимиз ярим финалда ўз юришини якунлади ва бронза медалини қўлга киритди.



Фикрлар