Фазлиддин Ғоибназаров баланд бўйли рақибини енга оладими?
Ads

Унда Рио олимпиадаси ғолиби, ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади. Бу сафар унга Ақшлик Майкл Фокс рақиблик қилади. Бугун мазкур жанг олдидан боксчилар тарозига чиқишди.

57331521_352181212101565_7659602803697057887_n

Маълумот учун, 192 см бўйга эга бўлган Майкл Фокс бугунга қадар профи боксда 20 та жанг ўтказган ва уларнинг 19 тасида зафар қучиб, фақатгина бир марта мағлуб бўлган. Қайд этиш жоиз, Фокс ушбу ягона мағлубиятни ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевдан қабул қилиб олган эди.

Ғоибназаров эса профессионал боксда 7 жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган.