Фазлиддин Ғоибназаровнинг устози қўл остида тайёрланган Ковалев чемпионга айланди (видео)

Россиялик боксчи Сергей Ковалев ўзининг навбатдаги жангини 26 ноябрь куни Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden” аренасида ўтказди.

Украиналик Вячеслав Шабранскийга қарши кечган баҳсда россиялик боксчи иккинчи раундда рақибини техник нокаутга учратди ва WBO талқини бўйича чемпионлик камарини қўлга киритди. Шабранский бунгача уч марта нокдаунда учради.

Шундай қилиб, Ковалев ҳисобида 31 ғалаба (27 нокаут), 2 мағлубия ва битта дуранг бўлди.


*Аброр Турсунпўлатов ўнгда

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Ковалев собиқ мураббийи Жон Дэвид Жексон билан шартномани бекор қилиб, ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов билан ҳамкорликни бошлаган эди. Ушбу мутахассис шунингдек, профессионал рингда муваффақиятли фаолият юритаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи ҳисобланади.