Федерер хомиладор Серенанинг рекордини энди янгилади
Ads

Барчага маълумки, айни кунларда Лондонда “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнири давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг учинчи давра ўйинлари якунига етди. Бу босқичда 18 карра “дубулға”лар ғолиби бўлган Роджер Федерер россиялик Миша Зверевни мағлуб этди.

Бу швейцариялик теннисчи фаолиятида “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг яккалик баҳсларида қўлга киритган 317-ғалаба бўлди.

Бундан олдинги рекорд эса айни вақтда хомиладорлиги сабаб, катта теннисни маълум муддатга тарк этган ақшлик Серена Уильямсга тегишли эди – 316 та ғалаба.

Маълумот учун, Федерер Уимблдонда 7 бор ғолиб чиққан. Шуларнинг бештасини 2003-2007 йиллар давомида кетма-кет равишда қўлга киритган.