Федерико Дельбонис ва Максим Гонсалес жуфтликлар ўртасида тенгсиз

Аргентиналик теннисчилар Федерико Дельбонис ва Максим Гонсалес тандеми Сан-Пауло шаҳрида ўтган мусобақанинг жуфтлик баҳсларида зафар қучди.

Федерико ва Максим финал учрашувида британиялик Люк Бэмбриж ва Жонни О'Марни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Brasil Open" бош совринини қўлга киритган Дельбонис ва Гонсалес 31,100 АҚШ доллари пул мукофоти ва 250 рейтинг очкоси билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!