Ads

"FEI World Jumping Challenge Final" мусобақасининг икки гитда бўлиб ўтган иккинчи квалификация конкури турли мамлакатлардан келган тажрибали чавандозлар орасида қаттиқ рақобат руҳи остида ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон От спорти федерацияси SPORTS.uzга маълум қилди.

Ушбу мусобақалар натижасида кучли 10 талик финал иштирокчиларини маълум бўлади. Биринчи конкур натижаларига кўра бизнинг чавандозлар яхши вақт кўрсатиб ва тўсиқларни жарима очкосиз ўтиб пешқадамлик қилган бўлса, иккинчи гитда уларни ҳаяжон босди. Шу боис Саидамир Турғунбоев ва Абдушукур Собиржоновлар тўсиқларни тушириб жарима очколарни ўз ҳисобига ёзишди. 

Шунга қарамай икки гит натижаларига кўра бизнинг вакилларимиз финалга чиқишга муваффақ бўлиб энг яхши спортчилар ўнталигига киришди. «FEI World Jumping Challenge final» йирик мусобақаларнинг финали 9 сентябрда бўлиб ўтади. Спортчилар ўзоқ кутилган ғалаба учун тенг шароитда курашади, унда олдинги мусобақаларнинг жарима очколари ҳисобга олинмайди.