Фелипо Мело барчасини инкор қилди
Ads

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Фелипе Мело италияликлар сафини тарк этмоқчи эмас.

- Мен «Интер»да бахтиёрман. «Фламенго» ёки «Сан Паулу» билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман. Бу ҳақда газетада ўқидим. Ёзишларича мен «Фламенго»дан жуда кўп миқдорда маош сўраганмишман. Аммо мен улардан ҳаттоки, таклиф ҳам олганим йўқ. янги мураббий менга имконият берди. Шартномам эса, бир ярим йилдан сўнг якунланади. Бошқа таклифлар эса ҳозирча бўлгани йўқ, - дейди футболчи Football Italia нашрига берган интервьюсида.