Фелиш “Бавария” режаларига кирмайди

“Атлетико" Мадрид Жоау Фелишни қўйиб юборишга тайёр. Аммо футболчи учун 140 миллион евро талаб қилмоқда. Бу эса вингерни қўлга киритмоқчи бўлган клублар сонини камайишига олиб келди.

“Mundo Deportivo” нашри бераётган маълумотларга кўра, Фелиш учун “Бавария” клуби курашдан чиққан. Жамоа ёзда португалияликни сотиб олиш учун “Атлетико”га 100 миллион евро таклиф қилган, лекин Мадрид жамоаси бу таклифга рад жавобини берганди.

Жоау ушбу мавсум бош мураббий Диего Симьоне билан алоқалари ёмонлашгач, унинг ўзи ҳам кетишга рози бўлиб турибди. Миш-мишларга кўра, вингернинг кейинги манзили Англия бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!