Фелиш нега дебют ўйинидаёқ захирага олинди?
Ads

"Атлетико" Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне кеча Ла Лиганинг илк турида "Хетафе"га қарши ўйинда жамоанинг янги аъзоси Жоау Фелиш нега захирага олинганини тушунтирди.

Аргентиналик мутахассиснинг сўзларига кўра 19 ёшли португалиялик футблчи ўйин давомида мушакларида оғриқ ҳис қила бошлаган. Шу боис улар Фелишни  захирага олишга мажбур бўлишган.

У 66-дақиқада майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса Маркос Льоренте учрашувни давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Фелишни жорий ёз “Бенфика”дан 126 млн еврога сотиб олди. Шу тариқа у Португалия тарихидаги энг қиммат футболчига айланди.