Фелиш Премьер-лиганинг бошқа бир клубига қўчиб ўтиши мумкин

"Челси"да ижарада ўйнаётган Жоау Фелишнинг келажаги ҳамон ноаниқлигича қолмоқда. Агар вингерни Лондон клуби сотиб олмаса, у ёзда "Атлетико"га қайтади. Аммо португал қолишни истамоқда. 

Ушбу трансфер "аристократлар"га қимматга тушади. Шу сабабли, жамоа Фелишнинг харидини амалга ошира олмаслик эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, "Челси" қишда кўплаб футболчиларни сотиб олди.

"Mundo Deportivo" нашри хабар беришича, Жоауга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" уни қишда ҳам ижарага олмоқчи эди, лекин якунда Лондон жамоаси футболчи учун курашда ютиб чиқди. Манчестерликлар яна Фелиш вариантига қайтган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!