Фелиш қаҳрамон, Роналдунинг голи бекор қилинди
Миллатлар лигаси А лигаси биринчи тури доирасида Португалия терма жамоаси ўз майдонида Уэльс жамоасини қабул қилди.
Учрашув тақдири ягона гол билан ҳал бўлди. 22-дақиқада Нуну Мендеш йўллаган аниқ узатмадан сўнг Жоау Фелиш рақиб дарвозасини ишғол этиб, мезбонларга ғалаба олиб келди.
59-дақиқада Криштиану Роналду ҳам гол урганди, аммо видеотакрор кўриб чиқилгандан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат сабабли ушбу гол ҳисобга олинмади.
Шу тариқа, Португалия мусобақадаги илк уч очкони қўлга киритди, Уэльс эса очкосиз қолди.
Португалия - Уэльс — 1:0 (1:0). Гол: Фелиш, 22 — 1:0.

Фикрлар