Фелиш трансферига яна бир қадам қолди. “Атлетико”нинг талаби бор
“Атлетико“ футболчиси Жоау Фелиш “Челси”га ижарага ўтишга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, трансфер яқин кунларда ҳал бўлади.
Мадрид клуби эса вингерни кетишидан олдин амалдаги шартномасини яна бир мавсумга узайтиришини истамоқда. У 2027 йилгача бўлган янги шартномага қўл қўйиб, Лондонга йўл олади, дея хабар берди “Relevo” нашри.
Ушбу трансфер учун “аристократлар” 10 миллион евро сарфлаши кутилмоқда. Бундан ташқари, португалияликнинг кейинги 6 ойлик маоши лондонликлар томонидан тўлаб берилади.
Фикрлар