Фелишга АПЛнинг 4та гранд клуби қизиқяпти

"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Фелиш жамоасини ўзгартириш мумкин. 

"Cadena Ser" нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчи хизматига "Ливерпуль", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Transfermarkt" портали 22 ёшли форвардни 70 миллион еврога баҳоламоқда. 

Ҳужумчи жорий мавсум мадридликлар сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига битта гол ва ассист ёздириб қўйган. Унинг "матрасчилар" билан амалдаги келишуви 2026 йилгача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!