Феллаини МЮ билан шартномасини узайтирди
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Маруан Феллаини билан шартномани узайтирганини маълум қилди.

Янги келишувга кўра, 30 ёшли футболчи 2020 йилгача “манкунианликлар” шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, томонлар яна бир мавсум келишувни узайтиришлари ҳам белгилаб қўйилди.

Феллаини 2013 йилдан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида жами 156 ўйинда , 20 гол ва 10 голли узатма мавжуд.