Элдор Шомуродов Онана дарвозасини ишғол қилганидан сўнг неча баллга лойиқ кўрилди?
Хабарингиз бор, "Истанбул Башакшеҳир" Туркия Суперлигасининг 12-турида "Трабзонспор" билан куч синашиб, 4:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушрашувнинг 45-дақиқасида ҳамюртимиз ва Элдор Шомуродов "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони ҳисобланган Андре Онана дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
"Fotmob" вакилимизни 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Шомуродовга 7.1 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 6.9 балл берди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси сардори ҳамда Башакшеҳир етакчиси ҳисобланган Шомуродов Туркия Суперлигасида голлари сонини 9 тага етказиб, тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.



Comments