Феллайни

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни яна Англия премьер-лигасида қолиши мумкин.

Журналист Патрик Жульярнинг хабар беришича 30 ёшли бельгиялик футболчи айни дамда Лондоннинг “Арсенал” клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Феллайнининг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида мутлақо текинга бориб қўшилиши мумкин.