"Фенербаче" "Атлетико" футболчисини ижарага олди

"Атлетико"нинг марказий ҳимоячиси Чағлар Суюнжу  2023/24 йилги мавсумнинг қолган қисмини "Фенербахче"да ўтказади.

Турк клуби "матрасчилар" раҳбарияти билан 27 ёшли футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олиш борасида келишиб олди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

Қайд этилишича, келишувда сотиб олиш мажбурияти йўқ. Тез орада трансфер эълон қилинади. Чағлар "Атлетико"да бор-йўғи олти ой ўйнади ва Диего Симеоне жамоасида барча турнирларда тўққизта ўйинда майдонга тушди. Аввалроқ туркиялик футболчи беш йил давомида Англиянинг “Лестер” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Фенербахче” Туркия чемпионати турнир жадвалида 22 турдан кейин 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!