Фердинанд: "Дембеле Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчига айланди"

  • 10 июль, 23:21
  • Bilolbek Imomov
  • 0
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳақида ижобий фикр билдирди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича ёзди:

Tecno

"Луис Энрикенинг ишларини эътироф этиш керак. У Дембелени ҳақиқий супер юлдузга айлантирди. Усмон ҳозир жамоа учун Мбаппеден ҳам муҳимроқ фигурага айланди. Унинг маҳорати ва меҳнаткашлиги янги даражага чиққан. Агар у "Олтин тўп"ни ютса, ёшлар учун ажойиб намуна бўлади" - дея ўз фикрларини билдирди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувида Дембеле "қироллик клуби"га қарши жамоанинг иккинчи голини киритди. Шу билан бирга, битта голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!