Фердинанд: “МЮга ўтиш — орқага ташланган катта қадам”
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд ҳимоячи Рафаэль Вараннинг "Реал"дан "қизил иблислар" сафига ўтиш қарори ҳақида гапирди.
“Варан “Манчестер Юнайтед”га топ даражадаги жамоадан келган. Мадриддаги натижалари шуни кўрсатадики, у юқори савиядаги футболчи, доимо максимал натижа учун ўйнайдиган жамоада тўп тепган. Шундан сўнг, у умуман қарама-қарши вазиятга тушиб қолди.
Рафаэль ўзига бегона бўлган чемпионатга ўтди. Юқори стандартларга эга жаҳон даражасидаги клубдан “Манчестер Юнайтед”га ўтиш - бу орқага ташланган катта қадам”, - дея Фердинанднинг сўзларини келтиради “Daily Mail” нашри.
Варан 2021 йилнинг ёзида 40 миллион евро эвазига "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. 29 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 29 ўйинда иштирок этиб, ўз номига бир гол ва бир ассист ёздириб қўйган.
Фикрлар