Фердинанд: Санчо МЮ муаммоларини ҳал қила олмайди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Рио Фердинанд "қизил иблислар" сафига ўтиши муҳокама қилинаётган Жейдон Санчо тўғрисида фикр билдирди:

"Санчо истеъдодли футболчи. Мен унинг Манчестерга келишини истайман. Бироқ у МЮ муаммоларини ҳал қила олмайди. Клубга кўпроқ ҳимоячи зарурдек кўринмоқда.

Орқа чизиқдаги футболчилар қилаётган хатоларни кўряпсизми? Тўғри, ҳимоячилар қўлларидан келганча ҳаракат қилмоқда. Аммо бу етарли эмас. "Ливерпуль"га эътибор беринг: ҳимоячи керак эди, Ван Дейк сотиб олинди. Дарвозабон керак эди, Алиссон олиб келинди. МЮ эса ҳеч нарса қилмаяпти".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)