Фергюсон Роналду ва Руни, Видич ва Фердинанд тортушивидан хавотир олган

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "қизил иблислар"нинг афсонавий бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон ундан жамоа сардорлик боғичини олиб бошқа футболчига беришда муаммоларга дуч келгани ҳақида гапириб ўтди.

"Сардорлик боғича менга берилганидан бир йил кейин жароҳатлар сабаб кам майдонга тушишни бошладим. Ўзимни ушбу маъсулиятли вазифага муносиб, деб ҳисобламадим ва бу ҳақида сэр Алексга айтдим. Бироқ у менга боғич ўзимда қолиши ва Гиггз иккаламиз навбати билан сардор сифатида майдонга тушишимиз кераклигини тушунтирган.

Чунки агар Роналдуга боғич берилса Руни, Видичга берилса Фердинанд билан муаммолар бўлишини айтган. Шу орқали Фергюсон мени клубда етарли даражада лойиқ бўлмаган вақтда сардор сифатида қолдирди ва жамоадаги муҳитни бир паллада ушлай олди", - дейди Невилл.

Маълумот ўрнида, Невилл 2005 йилда Рой Киндан сардорлик боғичини қабул қилиб олган ва уни 2010 йилда Неманья Видичга топширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!