Фергюсондан кейин "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган энг яхши мураббийлар рейтинги эълон қилинди
Нуфузли Goal портали экспертлари сер Алекс Фергюсондан кейинги даврдаги «Манчестер Юнайтед» мураббийлари рейтингини тузиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, шотландияялик мутахассис 2012/2013 йилги мавсумдан якунида футболни тарк этган эди.
Ўтган 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида "қизил иблислар" бирон марта ҳам Премьер-лига чемпионлигини қўлга кирита олимади. Шунга қарамасдан жамоани нисбатан яхши бошқарган мутахассислар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
Биринчи ўринда Оле-Гуннар Сулшер қайд этилди. Иккинчи ўринда эса Жозе Моуриньо жойлашди. Айнан португалиялик мутахассис қўл остида “Манчестер Юнайтед” Лига кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқди. Кучли учликни “қизил иблислар”нинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хаг якунлаб берди. Кейинги ўринларда Луи ван Галь, Ральф Рангник ва Дэвид Мойес қайд этилди.
«Манчестер Юнайтед» айни дамда АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар