Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Фермин Лопес: «Рафинья юқори даражада ўйнаяпти»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Барселона» футболчиси Рафинья янги мавқеида 8 та ўйинда 14 та гол уриб, 3 та голли узатма берди.

«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоадоши, бразилиялик Рафинья Диаснинг марказий ҳужумчи сифатидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Рафиньянинг янги позицияга мослашуви ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли бўлди. Ҳеч ким уни бу қадар тез мослашади, деб ўйламаганди, чунки у аввал бу позицияда умуман ўйнамаган. Биздан икки ҳужумчи кетди, эҳтимол шу боис Рафа бу қадар кўп гол уряпти. Лекин бу голлар бутун жамоанинг меҳнати самараси. Шунга қарамай, Рафинья ҳозир жуда юқори даражада ўйнаяпти», — дея Ферминнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Маълумот учун, жорий мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақалар ҳисобга олинганда саккизта ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ