Фернандеш: "Роналду терма жамоа учун фойдали қарор қабул қилиши керак"

Бруно Фернандеш Криштиану Роналдунинг "ЖЧ-2026"даги эҳтимолий иштироки ҳақида гапирди.

- Буни унинг ўзи ҳал қилади. Ҳаммаси унинг ўзини яхши ҳис қилиши ва юқори савияда ўйнашига боғлиқ.

Биламизки, у ўзига қўяётган талаблари туфайли маълум бир ёшга қадар ўйнашга қодир. Ишончим комилки, у ўзи ва терма жамоа учун фойдали бўлган қарор қабул қилади, - дейди португалиялик ярим ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!