Фернандиньо Марио Балотелли антирекордини такрорлади

“Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Фернандиньо “Бёрнли”га қарши АПЛ 20-тур ўйинининг 32-дақиқасида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Бразилиялик футболч Йоханн Гудмундсонга қарши қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди. Шунга қарамай, "шаҳарликлар" қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучди

Бу Фернандиньонинг АПЛ доирасида иккинчи қизил қарточкаси бўлди. Бундан аввал у “Челси”га қарши (1:3) ўйинда Фабрегасни туртиб юборгани учун четлатилганди.

 

Қайд этиш керакки, Фернандиньо “Манчестер Сити” таркибида Марио Балотеллидан кейин бир мавсумда иккита қизил олиб, ушбу антирекордни такрорлаган биринчи футболчи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)