Фернандо Морьентес: Азар Роналдудек бўла олмайди

Испания терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес “Реал”нинг янги хариди – Эден Азар жамоанинг португалиялик собиқ футболчис Криштиану Роналдунинг ўрнини боса олмайди.

“Агар Азар Роналдунинг ўрнини боса оладими деган савол берилса, мен Криштиану алмаштириб бўлмас футболчи деб жавоб берган бўлардим. Перес дунёнинг энг зўр футболчиларидан бирини сотиб олди, аммо дунёда Роналдудек футболчи бошқа йўқ”, – дейди Морьентес.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду 2009-2018 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!