Фернанду Сантуш: Қўшнилар бир-бирларини яхши билишади

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш бугун бўлиб ўтадиган Испанияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу класик ўйин бўлади. Бизнинг кўп жиҳатаримиз ўхшаш. Биз географик жиҳатдан қўшнимиз. Қўшнилар эса бир-бирларини яхши билишади ва бу “жаҳон класико”си бўлади. Бизда ҳам, уларда ҳам мақсад битта – ғалаба қозониш.

Испания терма жамоаси жуда тартибли жамоа. Биз Испаниянинг камчиликларини қидириб топишга ҳаракат қиламиз. Биз жисмонан ва руҳан бу ўйинга тайёрмиз.

Тарихни қайта ёзиб бўлмайди ва шу боис ҳозирги пайт ҳақида ўйлаш керак. Биз кўпдан буён уларни юта олмай келмоқдамиз ва бу сафар ушбу қора анъанага барҳам бермоқчимиз. Олдимизда жиддий рақиб турибди. Умид қиламанки улар ҳам мундиални яхши ўтказишади”, - дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Португалия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да Сочидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!