Ферран Торрес "Барса" юлдузини ПСЖга олиб ўтади
Ўтган ёзда парижликлар сафига қўшилган вингер Ферран Торрес энди собиқ жамоадошини ҳам ПСЖга чорламоқда.
Манбалар маълумотига кўра, «Барселона»нинг собиқ футболчиси Ферран Торрес яқин дўсти Педрини ўз йўлидан бориб, ПСЖга ўтишга кўндиришга уринаяпти. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.
Торрес шу йил ёзида «Барселона»дан ПСЖга кўчиб ўтган эди. Инсайдерлар таъкидлашича, у ҳозир Педрига ҳам шундай қадам ташлашни фаол равишда тавсия қилмоқда. Футболчилар майдондан ташқарида ҳам жуда яқин дўст экани алоҳида қайд этилган.
23 ёшли Педри 2020 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У «Лас-Пальмас»дан каталонияликлар сафига қўшилган. Жамоа таркибида ярим ҳимоячи Испания чемпионатида уч бор ғолиб чиққан.

Фикрлар